«Қашқадарё технологик транспорт» АЖ акциядорлари диққатига!

“Қашкадарё технологик транспорт” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 17 май куни бўлиб ўтган мажлис қарорига асосан 2020 молия-хўжалик йили якунларига бағишланган акциядорлар йиллик умумий йиғилиши
2021 йил 15 июнда соат 15:00 да Кашкадарё вилояти Карши шаҳар, Косон тош йўли, 16 уй манзили бўйича жамият биносининг мажлислар залида ўтказилади. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 14:00 дан — 15:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2021 йил 17 май ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2021 йил 10 июн.

КУН ТАРТИБИ:

1.  Санок  комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.  Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3.  Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият бошқаруви раисининг 2020 йил якуни бўйича молиявий ва хўжалик фаолияти    натижалари,  бизнес — режа кўрсаткичларнинг ҳамда иқтисодий кўрсаткичларнинг          бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш.

5. 2020 йил якуни бўйича жамият Тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

6. 2020  йил якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансини, фойда ва  зарарлар  ҳисоботини тасдиқлаш.

7. 2020  йил  молиявий-хўжалик фаолияти бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш ва дивидед  тўлаш.

8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9.  Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш тўғрисидаги мустақил аудитор ташкилоти хулосасини қабул қилиш.

11. Ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустакил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни     аниқлаштириш.

12.Хомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам энг кўп миқдорини аниқлаш.

13.«Қашқадарё  технологик транспорт»АЖнинг уч йил ичида талаб қилиб олинмаган    диведенд   пулларини жамият ихтиёрида қолдириш тўғрисида.

14. «Қашкадарё ТТ» АЖнинг  2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тузилган   молиявий ҳисоботларини аудит миллий стандартлари ҳамда халкаро аудит стандартлари  асосида   ташқи  аудиторлик  текширувидан ўтказган аудиторлик хулосаларини   тасдиқлаш.

15. «Қашқадарё ТТ» АЖнинг  2021 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий стандартлари асосида ҳамда халқаро аудит стандартлари асосида  аудиторлик текширувидан   ўтказиш учун   аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп   миқдорини   белгилаш.

16. Жамият бошқарув раиси билан тузилган мехнат   шартномасини бир йил муддатга    узайтириш.

17. Жамиятнинг штат жадвалини ҳамда ташкилий структурасини ўзгартириш.

18. Жамиятда келгусида фойда келтирмайдиган асосий воситадаги мол-мулкларни ҳамда рентабелсиз  автотранспортларни  очиқ аукцион савдоси орқали  сотиш ва  яроқсиз ҳолга келган мулкларни ҳисобдан чиқариш  масаласини кўриб чиқиш.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишига тайёргарлик кўрилаётганда акциядорлар тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан “Қашкадарё технологик транспорт”АЖга душанбадан жумагача соат 9:00дан 16:00гача ёзма мурожаат этиши лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

“Қашкадарё технологик транспорт” АЖ жойлашган жойи (почта манзили) ва электрон почта манзили: Қашкадарё вилояти, Қарши шаҳар, Косон тошйўли, 16 уй,

жамиятнинг электрон почта манзили: qashqadaryotextrans@mail.ru

Батафсил маълумот учун алоқа телефони: (+99899-750-26-00)

« Кашкадарё ТТ» АЖ рахбарияти

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *